Аргентинада футболчилар ўз мухлислари билан муштлашди (видео)
Спорт
−
17:00
2660Аргентинанинг “Велес Сарсфилд” клуби футболчилари мамлакат кубоги финал учрашувида “Сентраль Кордоба” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўйиндан кейин ўз мухлислари билан тортишувга борди. Бу ҳақда “TyC Sports” хабар берди..
Манбага кўра, мағлубиятдан сўнг “Велес Сарсфилд” мухлислари футболчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳақоратлай бошлаган, бу эса муштлашувга сабаб бўлган. Мухлислар билан можарода Рандал Родригес, Элиас Гомес, Браян Ромеро ва Агустин Боусат каби футболчилар иштирок этган. Жанжал давомида футболчилар Сантяго Касерес ва Жалил Элиаснинг рафиқалари жароҳат олган.
Жанжалда клуб президенти Фабиан Берлан мухлислар ва футболчиларни тинчлантиришга уринган, бироқ унинг уринишлари ҳам самарасиз кетган.
Қайд этиш жоиз, бундан бир неча кун аввал Аргентина чемпионатининг охирги турларидан бирида “Унион Санта Фе” жамоаси “Велес Сарсфилд”ни мағлуб этганди. Бу мағлубият клубни 2013 йилдан бери биринчи марта муддатидан аввал мамлакат чемпиони бўлиш имкониятидан маҳрум қилди.
LiveБарчаси