Араб хаттотлиги UNESCO маданий мероси рўйхатига кирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) араб хаттотлигини номоддий маданий мероснинг Репрезентатив рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган.

UNESCO араб хаттотлигини “соғлом ёзув санъати, уйғунлик ва гўзаллик ифодаси” сифатида тавсифлаган.

Саудия Арабистони меросини асраш жамияти ижрочи директори Абдул Мажид Маҳбуб араб хаттотлиги мусулмон дунёсининг рамзи ҳисобланишини, аммо технологик тараққиёт туфайли у ўз аҳамиятини йўқотаётганини ҳамда соҳадаги мутахассислар сони тез камайиб бораётганини таъкидлаган.

Шунингдек, у хаттотликнинг маданий мерос сифатида қайд этилиши ушбу санъат турини сақлаб қолишга ижобий таъсир кўрсатишини айтиб ўтган.

Маълумот учун, инсониятнинг номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхати ҳозирда 500 га яқин элементни ўз ичига олади. UNESCO бу рўйхатга турли мамлакатлар ва минтақаларнинг урф-одатлари, билим ва кўникмалари ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган одатларини қўшиб боради. Номоддий маданий мероснинг энг кўзга кўринган турлари қаторига оғзаки урф-одатлар, ижтимоий амалиётлар, турли маросим ва байрамлар киради.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг