Жаҳон чемпионати Россия ва Қатарда ўтказилиши пора билан ҳал бўлгани иддао қилинди

Олам

image

АҚШ Адлия вазирлиги 2018 ва 2022 йиллардаги футбол бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлигини Россия ва Қатарга бериш вақтида FIFA ижро қўмитаси аъзоларига пора берилганини иддао қиляпти.

Таъкидланишича, FIFA`нинг собиқ вице-президенти Тринидад ва Тобагодан бўлган Жек Уорнер ўз овозини Россияга бериш учун пора олган. Шунингдек, Гватемаладан бўлган Рафаэль Сальгерога ҳам пора таклиф қилинган.

ЖЧ-2022 мезбонлигини аниқлашда Бразилия футбол конфедерацияси Рикардо Тейшейра, Жанубий Америка футбол конфедерацияси собиқ президенти Николас Леос пора олгани айтилмоқда. Асли парагвайли Николас Леос 2019 йил августда вафот этган.

Жек Уорнер 5 млн доллар пора олган, Сальгерога 1 млн доллар таклиф қилинган. Америка Адлия вазирлиги у бу пулни олганми йўқми, аниқ маълумотга эга эмас.

Уорнер 2010 йил ноябрдан 011 йил апрелгача 20 дан ортиқ алоҳида ўтказмалардан 5 млн доллар олган. Тўловлар Кипр, Британия Виржинияси оролларида очилган сохта ҳисоблардан амалга оширилган.

2015 йилда Уорнер бутун умрга футболга алоқадор фаолиятлардан четлатилган.

Маълумот учун, 2018 йилда Россияда ўтган Жаҳон чемпионати финалида Франция Хорватия устидан ғалаба қозониб, мусобақанинг бош совринини уйига олиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати FIFA

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг