Коронавирусга қарши дорилар ва тест Ўзбекистонда ишлаб чиқариляпти – Бош вазир ўринбосари

Жамият

image

Коронавирусни даволашда қўлланиладиган асосий дорилар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Қонни суюлтиришда фойдаланиладиган препаратлардан тортиб, гармон воситаларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилмоқда.

Жорий ҳафтада эса Ўзбекистонда яллиғланишга қарши ишлатилаётган яна бир дорининг ишлаб чиқарилишига старт берилиб, рўйхатга олинган. 

“Биз қўшни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, ҳатто, Грузияга ушбу дори воситаларининг экспорт қилинишини таъминлаб келяпмиз”, дейди Мусаев.

У ўз сўзида мамлакатда коронавирус инфекциясига оммавий тест олиш масаласига ҳам тўхталди. 

“Пандемиянинг бошида тест воситалари ҳам Хитойдан харид қилинаётган эди. Тест лабораторияларимиз, умуман санитария-эпидемиология хизмати бунга тайёр эмас эди. Қисқа муддат ичида 170 дан ортиқ тест лабораториялари харид қилинди ва тест жараёни бошланди. Айни вақтда тестларни ўзимизда ишлаб чиқаришга ҳам эришдик. Инновация вазирлиги қошида  ташкил этилган лабораторияда ойига 1 млн дона тест ишлаб чиқариш йўлга қўйилди”, дейди Мусаев "Халқаро пресс-клуб" сессиясида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Беҳзод Мусаев Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made