Апрель ойида нарх-наво қанчага ўсгани аниқ бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг апрель ойи истеъмол секторидаги товар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил бошидан нархлар ўсиши 4,1 фоизни ташкил этиб, ўртача ойлик кўрсаткичи 1,0 фоизга тенг бўлган. Йиллик нисбатда истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ўсиш суръати 10,7 фоизга етган.

Таққослаш учун 2020 йилнинг худди шу даврида товар ва хизматлар ой давомида ўртача 1,7 фоизга қимматлаган эди. 2020 йилнинг январ-апрелида умумий ИНИ ўсиш даражаси эса 4,5 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси 1,1 фоизни ташкил қилган. 2020 йил апрелда йиллик умумий ИНИ 14,5 фоизга етган.

2021 йилнинг апрель ойида қисқа муддатли умумий ИНИ ўтган йилнинг апрель ойидаги кўрсаткичдан 0,2 фоиз бандга паст ва 2019 йил апрель ойидаги кўрсаткичдан 0,6 фоиз бандга баланд бўлди. 

2021 йил апрель ойидаги йиллик нисбатдаги умумий ИНИ (ўтган йилнинг мос ойига нисбатан) 2020 йилнинг апрель ойидаги кўрсаткичдан 3,8 фоиз бандга ва 2019 йил апрель ойидаги кўрсаткичдан 3,0 фоиз бандга паст бўлди. 2021 йил январ-апрелдаги кўрсаткич (ўтган йилнинг декабрига нисбатан) ўтган йилнинг январ-апрелидаги мос кўрсаткичдан 0,4 фоиз бандга ва 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 1,2 фоиз бандга паст бўлди.

2021 йилнинг январ-апрелида озиқ-овқат маҳсулотлари 6,2 фоизга қимматлашиб, 2020 йил мос давридаги кўрсаткичдан 1,5 фоиз бандга ва 2019 йилдаги мос кўрсаткичдан 1,2 фоиз бандга паст бўлди.

2020 йилнинг декабрига нисбатан ноозиқ-овқат маҳсулотлар 2,1 фоизга қимматлашиб, ўтган йилнинг мос давридан 0,3 фоиз бандга ва 2019- йилдаги мос давридан 1,8 фоиз бандга паст бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг