Apple ўз ходимларини iPhone ёрдамида кузатишда айбланди
Олам
−
03 Декабрь
1071Apple компанияси ўз ходимларини iPhone ёрдамида кузатишда айбланди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Apple реклама технологиялари бўлимида ишловчи Амар Бҳакта шикоят қилиб, уни шахсий қурилмаларга ўрнатиладиган кузатув дастури ёрдамида кузатишганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, компания ходимларидан ўз шахсий телефонларига дастур ўрнатишни талаб қилади, бу эса Apple’га ходимларнинг электрон почта, фото архиви, соғлиқ ҳолати ва бошқа шахсий маълумотларига кириш ҳуқуқини беради.
“Агарда сиз ўз шахсий ҳисобингизни iPhone, iPad ёки Apple томонидан бошқариладиган ёки унга тегишли компьютерда ишлатсангиз, қурилмада сақланадиган ҳар қандай маълумот (шу жумладан, электрон почта, расмлар, видеолар, эслатмалар ва бошқалар) Apple томонидан текширилиши мумкин”, дейди ходим.
Шунингдек, даъвогар Apple ходимларга иш шароитларини муҳокама қилишни, оммавий ахборот воситалари билан алоқада бўлишни ва компания ичидаги бузилишлар ҳақида маълумотни ошкор қилишни тақиқлаган. 2020 йилдан бери компанияда ишлаётган Бҳакта подкастларда ўз ишини муҳокама қилишга рухсат берилмаганини ва LinkedIn профилидан иш шароитлари ҳақидаги маълумотларни ўчиришга мажбур бўлганини айтган.
Apple айбловларга жавоб бериб, уларнинг асоссиз эканини таъкидлади ва ходимлар ҳар йили иш шароитларини муҳокама қилиш бўйича ўқув машғулотларидан ўтишларини билдирди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь