Apple нархларини кескин оширди

Технология

image

Apple хотира чиплари тақчиллиги сабаб Mac ва iPad қурилмалари нархларини оширди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Компания баёнотига кўра, сунъий интеллект маълумотлар марказларининг тез суръатларда кенгайиши хотира ва сақлаш қурилмаларига бўлган талабни кескин оширган.

Янги нархларга кўра, MacBook Neo 599 доллардан 699 долларга, 512 GB хотирали MacBook Air 1 099 доллардан 1 299 долларга, 1 TB хотирали MacBook Pro эса 1 699 доллардан 1 999 долларга қимматлаган.

Шунингдек, 128 GB хотирали iPad Air нархи 599 доллардан 749 долларга, 256 GB Wi-Fi iPad Pro эса 999 доллардан 1 199 долларга оширилган.

Таҳлилчилар йил охиригача iPhone смартфонлари нархи ҳам ошишини кутмоқда. IDC таҳлилчиси Набила Попалнинг фикрича, нархларнинг ҳозирги ошиши кутилганидан юқори бўлгани iPhone’лар ҳам аввал тахмин қилинганидан қимматроқ бўлиши мумкинлигини англатади.

Набила Попалнинг баҳолашича, iPhone Pro ва iPhone Pro Max моделлари нархи 200 долларгача ошиши эҳтимоли бор.

“50 долларлик нарх ошиши даври ортда қолди”, деган Попал.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни Apple хотира чиплари ва тезкор хотира нархининг кескин кўтарилишини қоплаш учун ўз маҳсулотлари нархини ошириши ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг