Apple мижозларига 250 млн доллар товон пули тўлайди
Технология
−
26 июл 3004 1 дақиқа
Американинг Apple корпорацияси харидорларнинг Apple Intelligence функциялари ҳақидаги нотўғри реклама ва Siri овозли ёрдамчиси янгиланишларини кечиктирганликда айблаган жамоавий даъвоси доирасида 250 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда “9to5mac” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, судья эшитувлардан сўнг “тинчлик битими”ни дастлабки тарзда тасдиқлаган. Даъвогарларнинг билдиришича, корпорация 2024 йилги WWDC тақдимотида ўша пайтда тайёр ҳолда мавжуд бўлмаган сунъий интеллект имкониятларини реклама қилиб, мижозларни смартфонларни юқорироқ нархда сотиб олишга ундаган.
Келишув доирасида Apple менежмент томонидан қоидабузарликлар бўлганини тан олмаган, бироқ молиявий компенсациялар учун маблағ ажратишга рози бўлган.
2024 йил 10 июндан 2025 йил 29 мартгача сотиб олинган iPhone 15 Pro, iPhone 15 Pro Max, шунингдек, iPhone 16 туркумидаги барча смартфон эгалари тўловларни олишга даъвогарлик қилишлари мумкин.
Битта смартфон учун базавий тўлов тахминан 25 долларни ташкил этади, аризалар сони кам бўлган тақдирда эса компенсациянинг максимал миқдори 95 долларгача етади.
Аризаларни қабул қилиш ҳақидаги билдиришномаларни Verita Global администратори 2026 йил 31 августгача юборади, тўловларнинг суддаги якуний тасдиқланиши эса 2027 йил 29 сентябрга режалаштирилган.
Live
Барчаси