Apple iPhone`нинг 9 янги моделини тайёрлаётгани маълум бўлди

Технология

image

Apple йил охригача 9 та янги iPhone`ни тақдим этишни режалаштиряпти. Бу ҳақда “MySmartPrice” хабар берди.

Портал маълумотига кўра, Евроосиё иқтисодий комиссияси Apple`нинг тўққизта янги моделига сертификатларни рўйхатдан ўтказган. Ундаги A2172, A2176, A2341, A2342, A2399, A2403, A2407, A2408 ва A2411 рақамлари iPhone 12 сериясидаги гаджетларга тегишли экани тахмин қилиняпти.

Бу рақамлар iPhone 12, iPhone 12 Max, iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max`нинг турли ички хотирага эга версияларига тегишли.

iPhone 12 сериясидаги смартфонлар жорий йилнинг сентябрь ойида намойиш этилиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб бу маросим икки ойга кечиктирилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone Apple

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг