Apple iPhone’ни ўрнини босадиган AR кўзойнагини ишлаб чиқармоқчи

Технология

image

Apple 2022 йилда iPhone ёки Mac’га уланмаган ҳолда ишлайдиган вa турли хил иловаларни ўзида мужассам этадиган AR кўзойнагини ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда “Inc.Russia” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Apple компанияси ушбу кенгайтирилган реаллик кўзойнакларини 2022 йилнинг тўртинчи чорагида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 

Таҳлилчи Минг Чи Куонинг сўзларига кўра, қурилмага иккита процессор ўрнатилади. Асосий процессор қуввати бўйича Мас компьютерларида қўлланиладиган М1 чипи билан тенг ишласа, ёрдамчи процессор эса ақлли кўзойнаклардаги сенсорлардан олинган маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган.

Apple’нинг AR гарнитураси алоҳида процессорни талаб қилади, чунки сенсорнинг ишлов бериш қуввати iPhone'никидан анча юқори. Фойдаланувчиларга узлуксиз видео билан бир вақтда AR хизматларини тақдим этиш учун унга 6-8 оптик модуль керак бўлади.

Шунингдек, қурилма экрани иккита Sony 4K micro OLED дисплейлари билан жиҳозланади. Таҳлилчининг айтишича, бу VR қўллаб-қувватлаш имкониятидан далолат беради. 

Минг Чи Куонинг фикрига кўра, Apple’нинг мақсади 10 йил ичида iPhone’ни AR кўзойнакларига алмаштириш.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг