Apple iPhone 14 смартфонлари ва янги ақлли соатларини намойиш қилди

Технология

image
0:00
0:00
download

Кеча, 7 сентябрь куни Apple компанияси кузги тақдимотини ўтказди ва янги Apple Watch Series 8, Apple Watch SE, Apple Watch Ultra, AirPods Pro ва iPhone 14 смартфонларини тақдим этди.

Apple Watch Series 8 Фитнесс+ билан ишлайди ва қондаги кислород, юрак ритми ва қон босимини ўлчайди. Шунингдек, маълумотлар қаттиқ ҳимоя қилиниши таъминланади.

Қурилма икки қаватли сенсор билан жиҳозланган. Тизим спиртли ичимлик истеъмол қилсангиз, касал бўлсангиз ёки йиқилиб тушсангиз тана ҳароратига қараб мониторинг қилиш имконини беради. Автомобиль ҳалокатларини аниқлаб SOS рақамлар ва тез ёрдамга хабар беради. Apple Watch энди аёллар соғлигини назорат қилишда алоҳида имкониятларга эга.

Apple Event 2022’нинг иккинчи янгилиги Apple Watch SE бўлди. 

Apple Watch SE аввалги авлодларга нисбатан 20 фоиз тезроқ, 30 фоиз ёрқинроқ, Home App ва Home Keys Wallet (Хонадон ҳамёни) каби янги функцияларга эга. Автомобиль ҳалокатларини аниқлайди.

Apple SE хусусиятлари эса Apple Watch 8 билан деярли бир хил. Аммо нархда унга ён беради.

Тақдимотнинг яна бир янгилиги pple Watch Ultra модели бўлиб, у титан корпусга ва 49 мм текис экранга, 60 соатгача ишлай оладиган 36 соатлик батареяга эга. Соатда саёҳат учун мўлжалланган Wayfinder функцияси ҳам мавжуд. Бунга компас, тунги режим ва 190 м масофадаги овозли огоҳлантиришлар каби бошқа янгиликлар киради. Соатнинг ушбу версиясидаги GPS энг аниқ ҳисобланади.

AirPods Pro (2nd generation) —  янги H2 чипи, шунингдек, янги динамикларга эга. Овоз сифати яхшиланди, наушниклар ўзи эса янада ақлли бўлди.

AirPods Pro 2 шовқинни биринчи авлод Pro'га қараганда 2 баравар кўпроқ филтрлайдиган энг кучли ANC'га эга.

Apple илк кузги тақдимотида энг кутилган маҳсулоти iPhone 14 смартфонларини намойиш қилди

Янги “линейка” iPhone 14, iPhone 14 Plus, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max’ни ўз ичига олади.

Саноат таҳлилчилари кутганидек, компания янги авлоднинг кичик ўлчамдаги моделларини чиқармади. Plus модели диагонали 6,7 дюймли дисплейни, янада арзон вариант  диагонали 6,1 дюймли дисплей билан жиҳозланган.

Иккала модел ҳам iPhone 13 Pro’да бўлган А15 процессорини олди. Улар, шунингдек, 12 мегапикселли асосий камерага эга бўлади, Apple буни кам ёруғликда ёруғликни 49 фоизга яхшироқ суратга олишини таъкидлайди.

АҚШда iPhone 14 модели 799 доллардан, 14 Plus эса 899 доллардан сотилади. Ҳар иккала моделга 9 сентябрдан бошлаб олдиндан буюртма бериш мумкин.

iPhone 14 Pro хусусиятлари мукаммал дизайн ва кучли системага асосланган. Модел экранидаги “қош” энди динамик вазифа бажаради. Энди у ерда қўнғироқлар, мусиқа, таймер, Face ID, эшитиш воситалари ва бошқалар кўрсатилади.

Смартфонлар мос равишда 6,1 ёки 6,7 дюймли дисплейлар ва 6 ядроли А16 Bionic процессори билан жиҳозланди, қурилма 128 Гб дан 1 ТБ гача хотирага эга бўлади.

Қурилмаларнинг оптик қисми 48, 12 ва 12 мегапикселли датчикларга эга асосий камера, 12 мегапикселли селфи камерани мужассамлаштирган. Смартфонлар сотуви 16 сентябрдан бошланади, iPhone 14 Pro 999 доллардан, iPhone 14 Pro Max 1099 доллардан сотилади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone Apple

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг