Apple дунёдаги энг қиммат бренд деб топилди

Бу қизиқ

image

Apple компанияси 607,6 миллиард долларлик бренд қиймати билан кетма-кет иккинчи йил ҳам дунёдаги энг қиммат бренд сифатида тан олинди. Бу ҳақда “Brand Finance” халқаро бренд баҳолаш ташкилоти томонидан 2026 йил учун “Global 500 – дунёнинг энг қиммат 500 бренди” эълон қилинган рейтингда айтилган.

Маълум қилинишича, Apple бренди 2026 йилда 607,6 миллиард долларга баҳоланиб, 2025 йилги кўрсаткичини (574,5 млрд доллар бўлган) яхшилашга муваффақ бўлган. Кучли ўнталикдан қуйидаги компаниялар жой олган:

  • Microsoft – 565,3 млрд доллар;
  • Google – 433,1 млрд доллар;
  • Amazon – 369,9 млрд доллар;
  • Nvidia – 184,3 млрд доллар;
  • TikTok – 153,5 млрд доллар;
  • Walmart – 141 млрд доллар;
  • Samsung – 119,2 млрд доллар;
  • Facebook – 107 млрд доллар;
  • State Grid – 102,4 млрд доллар.

Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатлар кесимида АҚШ мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда. Global 500 рўйхатидан:

  • 192 та компания АҚШга;
  • 68 таси Хитойга;
  • 33 таси Япония ва Францияга;
  • 26 таси Германияга;
  • 25 таси Буюк Британияга тўғри келади.

“Brand Finance Turkey” директори Муҳтарам Илгюнернинг айтишича, дунёнинг энг қиммат 500 брендининг умумий қиймати 10,4 триллион долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ошган.

Унга кўра, АҚШ 5,5 триллион долларлик бренд қиймати билан бозорнинг 53,4 фоизини, Хитой эса 1,6 триллион доллар билан 15 фоизини эгаллаган. Франция брендларининг умумий қиймати 426,5 млрд долларни ташкил этиб, 4 фоизлик улушга эга бўлган.

Илгюнернинг таъкидлашича, бирорта ҳам турк бренди “Global 500” рейтингига кира олмаган. У мамлакатлар бойиши учун бренд яратиш сиёсатига устувор эътибор бериш зарурлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорния федерал суди Apple компанияси Masimo компаниясига 634 миллион доллар жарима тўлаши кераклигини белгилаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг Apple энг қиммат бренд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг