Apple букланадиган iPhone ишлаб чиқаради

Технология

image

Apple букланадиган экранли смартфон ишлаб чиқара бошлайди. Бу ҳақда “Bloomberg” бугун, 16 январь куни ўз манбасига асосланиб хабар берди.

Унга кўра, иш жараёни дисплейларни яратиш босқичида қолмоқда ва Apple’да ҳали букланадиган iPhone прототипи йўқ.

Компания букланадиган экраннинг ўлчами борасида бир қарорга келмаган. Дисплейнинг диагонали 6,7 дюйм (тахминан 17 см) бўлган iPhone 12 Pro Max каби варианти кўриб чиқилмоқда.

Apple экранларининг аксарият қисми кўринмас катламали механизм эга, яъни телефонни очганда экран қаттиқ бўлади. Масалан, Samsung ’нинг букланадиган смартфонлари ҳам худди шу тарзда ишлаб чиқилган. Microsoft’нинг ўхшашларидан фарқли ўлароқ, унда кўринадиган механизмлар иккита алоҳида панелни бирлаштиради.

Нашрга кўра, букланадиган iPhone тез орада пайдо бўлиши ёки умуман ишлаб чиқарилмаслиги ҳам мумкин. Apple шу йил охирида янги флагман iPhone ва iPad чиқарилишига эътибор қаратмоқда. Коронавирус пандемияси маҳсулот ишлаб чиқаришни қийинлаштирди, чунки компания муҳандислари Силикон водийсидаги офисларда ҳафтада атиги бир неча кун ва чекланган миқдорда ишлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг