Apple 4 та янги iPhone 12 ни намойиш қилди (фоторепортаж)
Технология
−
13 Октябрь 2020
15392Бугун, 13 октябрь куни Apple компанияси Купертинодаги тақдимотда узоқ кутилган янги iPhone 12 смартфонини намойиш қилди. iPhone 12 жамланмасига иккита янги iPhone 12 mini ва iPhone 12 Pro Max ҳам киритилган.
Кутилганидек янги iPhone моделининг асосий ўзига хослиги симсиз 5G алоқа қўшилгани бўлди.
Янги моделларнинг жкрани 5.4, 6.1, 6.7 дюм бўлади. Смартфон OLED экран ва янги юқори чидамли Ceramic Shield ойнаси билан жиҳозланган. Шунингдек, у 11 фоизга ингичка ва 15 фоизга ихчам ва енгил бўлган.
Гаджетнинг дизайни ўткир қирралари билан iPhone 4 ва iPhone 5 ни ёдга солади. Бу моделда ҳам ўтмишдошидек иккита камера бўлади. iPhone 12 Pro Max учинчи “кўз” билан ҳам тўлдирилган.
Смартфонларда суратларга профессионал даражада ишлов бериш учун Apple ProRAW функцияси ҳам қўшилади.
Apple янги ёруғлик манбасига қарши суратга олиш имконини берувчи Smart HDR 3 функцияси қўшилганини маълум қилди. Бундан ташқари, янги моделда тунги тасвир режими ҳам яхшиланган.
iPhone 12 и iPhone 12 mini бешта– қора, оқ, қизил, яшил ва кўк рангларда ишлаб чиқарилади.
12-авлод “олмафон”ларнинг “топ” гаджети iPhone 12 Max Pro тўртта – кулранг, қора, тилла ва мовий рангларда ишлаб чиқарилади.
LiveБарчаси