АПЛ ўйинларида Пеле шарафига бир дақиқа қарсак чалинади
Спорт
−
30 Декабрь 2022
3668Англия Премьер-лигасининг 2022 йил 30 декабрдан 2023 йил 1 январгача бўлган барча ўйинларида бразилиялик футболчи Пеле хотираси учун бир дақиқа қарсак чалинади. Бу ҳақда АПЛ ўз саҳифасида маълум қилди.
Махсус тадбир келаётган дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйиннинг старт ҳуштаги чалинишидан олдин Премьер-лига стадионларида ўтказилади. Барча футболчи ва мураббийлар мотам бандажлари билан стадионга чиқади.
Пеле кеча, 29 декабрь куни 82 ёшида вафот этди. Пеле сўнгги бир неча йил давомида саратон билан курашаётган эди.
Бугун, 30 декабрь куни АПЛнинг иккита ўйини бўлиб ўтади. "Вест Хем" "Брентфорд" билан, "Ливерпуль" "Лестер" билан куч синашади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023