АПЛ клублари “иш ҳақи чегараси” механизмига қарши овоз берди
Спорт
−
22 Ноябрь 2025 987 2 дақиқа
Англия Премьер-лигаси клублари янги молиявий чора “иш ҳақи чегараси” тизимини жорий этиш таклифига қарши овоз берди. Бу тизим ҳар қандай клубнинг жамоа харажатларини лиганинг қуйи даражадаги клуб даромадидан беш баравар ошиб кетмаслиги билан чеклашни назарда тутарди. Бу ҳақда “The Standart” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Премьер-лиганинг 20 та жамоасидан 12 таси бу тизимига қарши овоз берган. Манчестер шаҳридаги клублар, шунингдек, “Астон Вилла” ҳам бунга қарши бўлди. Фақат 7 та клуб таклифни қўллаб-қувватлаган. Танқидчилар, шу жумладан Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA), бу чорани амалда “маош чегараси” деб атаб, бу тизимга қарши чиқаётган эди.
Бунинг ўрнига клублар Squad Cost Ratio (SCR) тизимини жорий қилишга овоз берган. Унга кўра, клуб даромадининг атиги 85 фоизи майдондаги харажатларга, иш ҳақи, трансфер тўловлари ва агентлар харажатларига, сарфланиши мумкин бўлади. UEFA ҳам шунга ўхшаш моделни қўллайди ва клубларни ўз мусобақаларида даромаднинг 70 фоизига тенг келадиган харажатлар билан чеклайди.
SCR тизими 2026-2027 йилги мавсум бошидан кучга киради, Премьер-лигадаги мавжуд тизим эса жорий мавсум охиригача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инглиз футболидаги учта энг нуфузли агентлик C Base, C Stellar ва Key Sports Management Премьер-лиганинг янги иш ҳақи чегараси тизимини жорий этиш режасига қонуний чоралар кўриш билан таҳдид қилган эди.