АПЛ клуби Португалия аъзоси учун 70 миллион евро тўламоқчи

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва "Порту" клуби дарвозабони Диогу Кошта фаолиятини “Туманли Албион”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "A Bola" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, дарвозабонни трансферга Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манба хабарига кўра, "аристократлар" унинг трансфери учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Томонлар музокараларни аллақачон бошлаб юборган. Португалиялик футболчига "кўклар"дан ташқари "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхем" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Кошта жорий мавсумда Португалия чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ўтказиб юборди. Айни пайтда у ЖЧ-2022да Португалия терма жамоаси дарвозасини қўриқламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Portu Koshta

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар