АПЛ клуби Беллингем учун пойгадан чиқди
Спорт
−
12 Апрель 2023
3467“Ливерпуль” Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем учун курашдан чиқди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби ярим ҳимоячининг нархи қимматлиги туфайли энди уни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Клуб учун трансфер 120 миллион евродан кўпроққа тушарди, бу жамоа ёзги бюджетининг катта қисмини ташкил қилади.
Бунинг ўрнига “Ливерпуль” ҳар бир чизиқни кучайтиришга эътибор қаратади. Бош мураббий Юрген Клопп раҳбариятнинг қарорини қўллаб-қувватламоқда. Немис мутахассиси таркибни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижалари имкон қадар тезроқ кўринишини истамоқда. Жамоа менежерлари гранд клублар ўз сафига қўшиб олишни истаётган Беллингем учун узоқ давом этадиган курашда қатнашишни хоҳламаяпти.
Беллингемга, “Ливерпуль”дан ташқари АПЛнинг “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Челси” шунингдек, ПСЖ ва “Реал” клублари қизиқиш билдирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь