АОКА журналистга шилқимлик қилган ходим жазоланганидан сўнг тилга кирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Агнешка Пикулицка-Вильчевскининг аккредитациядан ўтиши билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ҳақида маълумотлар эълон қилиниши биланоқ АОКА шу заҳоти Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматига мурожаат қилиб, кўтарилган масалани ҳар томонлама ўрганиш ва унга аниқлик киритишни сўраган. Бу ҳақда агентликнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

“Агентлик ТИВ ахборот хизматининг тезкор муносабати ва хорижлик журналистдан бўлиб ўтганлар учун узр сўрашини маъқуллайди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Агнешка Пикулицка-Вильчевскининг журналистлик аккредитациясини расмийлаштириш жараёни ижобий якунланишига умид қилади”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, агентлик яна бир бор барча давлат органларини журналистлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчиликни ҳурмат қилишга ва унга қатъий риоя қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида илгари ТИВ ҳузурида “Al-Jazeera” телеканали мухбири сифатида аккредитациядан ўтган Агнешка Пикулицка-Вилчевска ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўради.

Мазкур мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

890

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг