Анжелина Жоли Брэд Питт билан ажрашиш сабабини ошкор қилди
Маданият-санъат
−
21 Июнь 2020
24398Голливуд юлдузи Анжелина Жоли актёр Брэд Питт билан ажрашиш сабабларини маълум қилди.
"Мен у билан оиламнинг фаровонлиги учун ажрашдим. Бу тўғри қарор эди", деди Жоли. Актриса бу ерда фарзандларини назарда тутганини айтади.
Унинг сўзларига кўра, ажрашиш жараёнида журналистлар унинг сукут сақлашидан фойдаланишди, болалар эса оммавий ахборот воситаларида ўзлари ҳақида ёлғон маълумотларни ўқишди.
Актриса фарзандларига доимий равишда "ўз бошлари билан ўйлашлари" кераклигини эслатиб келади.
Жоли ва Питт 2016 йилда икки йиллик никоҳдан ва деярли ўн йиллик муносабатлардан кейин ажрашишди. Оиланинг олти фарзанди бор, улардан учта нафари асраб олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь