“Анжанлилар келди”. 200 дан ортиқ мухлис Теҳронга йўл олди (видео)
Спорт
−
25 Март 2025 11771 1 дақиқа
Бугун, 25 март куни “Андижон” футбол жамоаси мухлислар клуби Эрон-Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш учун Теҳронга учиб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Теҳрондаги Эронга қарши ўйинда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш учун 200 нафар андижонлик мухлис йўл олган.
Қайд этиш жоиз, бу Андижон халқаро аэропорти таъмирдан чиққанидан сўнг илк халқаро парвоз бўлди.
Маълумот ўрнида, Эрон-Ўзбекистон баҳси бугун, 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Эронга қарши ўйинда кўк либосда ҳаракат қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь