Анваржон Ҳакимов Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Анваржон Ҳакимов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Анваржон Ҳакимов 1967 йили Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1991 йили Андижон пахтачилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги олим-агроном.

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Чортоқ тумани “Ойқирон” ширкат хўжалиги бош пудратчи ёрдамчиси вазифасидан бошлаб, бош агрономликкача бўлган йўлни босиб ўтган. 

2002—2018 йиллар давомида Чортоқ тумани деҳқончилик саноати фирмаси, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, “Ойқирон” ширкат хўжалиги, “Ойқирон миришкорлари” ММТП, туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида турли масъул лавозимларда ишлаган. 

У 2018 йилдан буён Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ, Саидаҳмад Султонов Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Анваржон Ҳакимов

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар