Антисептиклардан тез-тез фойдаланиш зарарли эмасми?

Саломатлик

image
Пандемия даврида коронавирусдан ҳимояланиш воситаларидан бири - антисептиклардан тез-тез фойдаланишга тўғри келмоқда. Уларни қўллаганда терининг турини ҳисобга олиш керак ва тери парвариши ҳақида ҳам унутмаслик зарур. 
 
Бу борада дерматологлар турли фикрлар билдиришган.
 
"Антисептик воситалардан қандай миқдорда фойдаланиш терининг индивидуал таъсирчанлигига боғлиқ. Бу борада универсал чеклов йўқ", деган дерматолог Инна Петросова. Шунингдек, у қўлқоп кийиш ва тез-тез қўл ювиш ҳам муаммоларга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилган.
 
Яна бир дерматолог Татьяна Егорова эса соғлом терига эга одамлар антисептикдан кунига уч мартадан кўп фойдаланмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, терини қуритиб юбормаслик учун таркибида глицерин, алоэ экстракти бўлган, спирт миқдори эса кам бўлган антисептикларни танлаш керак.
 
"Антисептикка реакция ҳамма одамда ҳар хил бўлади", деган бошқа дерматолог Екатерина Надежкина. 
 
Шунингдек, у антисептикни қўллагандан сўнг, иложи борича терини намлантирувчи кремлардан фойдаланиш кераклигини таъкидлаган.
 

Мақола муаллифи

Теглар

Антисептик

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар