Антирекорд: Россияда кунига 28 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинди
Олам
−
03 Декабрь 2020
3805Россияда коронавирусга чалинганлар ўтган суткада 28 145 тага кўпайди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. Айни вақтда ушбу хасталикка чалинганларнинг умумий сони 2 миллион 375 546 тага етган. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб хабар бермоқда.
Штаб маълумотларига кўра, нисбий даражада ўсиш 1,2 фоизга ошган.
Энг кичик ўсиш суръатлари кунига Ненец автоном округида (0,2 фоиз), Ханти-Манси автоном округи, Доғистон Республикаси ва Марий Эл Республикасида (0,6 фоиз) қайд этилди.
Бош штаб маълумотларига кўра, ўтган суткада Санкт-Петербургда 3 692, Москва вилоятида 1 193, Нижний Новгород вилоятида 481, Карелия Республикасида 472, Архангелск вилоятида 399 нафар янги бемор аниқланган.
Айни пайтда Россияда 474 088 киши бемор коронавирус билан курашмоқда.
Ўтган суткада коронавирусдан соғайган беморлар 29 502 нафарни ташкил этган. Бу ҳам пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич. Бугунгача жами 1 миллион 859 851 киши ёки беморларнинг 79 фоизи соғайган.
Ўтган суткада коронавирусдан вафот этганлар сони 554 нафарга ортган. Мамлакатда бугунгача жами 41 607 бемор инфекциядан вафот этган. Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар ушбу касаллик чалинган беморлар орасида ўлим ҳолати 1,756 фоизни ташкил этмоқда.
Хусусан, Санкт-Петербургда кунига 69 та, Москва вилоятида 36 та, Красноярск ўлкасида 30 та, Ростов вилоятида 26 та, Перм ўлкаси ва Воронеж вилоятида 16 та ўлим қайд этилган.
LiveБарчаси