Антарктида музликларидан Лондон катталигидаги айсберг ажралиб чиқди
Олам
−
25 Январь 2023
12557Антарктида музликларидан Лондон шаҳри катталигидаги муз бўлаги ажралиб чиқди. Бу ҳақда “Sciencealert” сайти хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, бу ҳажмдаги муз бўлагининг ажралиб чиқиши бундан бир йил олдин ҳам содир бўлган. Шунингдек, бу жараён иқлим ўзгариш ҳодисаси билан боғлиқ эмаслиги, денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келмаслиги айтиб ўтилди. Ажралиб чиққан муз айсбергнинг умумий майдони 1550 квадрат километр бўлиб, унинг қалинлиги 150 метрни ташкил қилган.
"Ушбу “болалаш” ҳодисаси бўлишини биз кутган эдик. Антарктиданинг Брунт қисмида бундай ҳолатларни табиий хатти-ҳаракатлар десак бўлади. Бизнинг илмий гуруҳларимиз ажралиб чиққан айсбергнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уни доимий кузатишда давом этмоқда", дейди тадқиқотчи Доминик Ҳоджсон.
Шунингдек, oлимлар Антарктида станциясида ноябрдан мартгача давом этадиган ёз фасли пайтидагина ишлайди. Бироқ қиш фаслида ҳам станция атрофидаги юқори аниқликдаги GPS қурилмалар тармоғи томонидан назорат қилинади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси