Аномал совуқ банкоматларга ҳам таъсир қилмоқда
Жамият
−
13 Январь 2023
7765Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ туфайли айни кунларда ташқи банкоматларнинг техник ҳолатида носозликлар келиб чиқиб, пул чиқармай қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда “Қишлоқ қурилиш банк” хабар қилди.
“Аёзли кунларда пластик карточкалардаги пулларни нақдлаштиришда имкон қадар ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, банк мижозлардан куну-тун ишлайдиган офисларининг эшикларини очиқ қолдирмасликни сўраган. Қайд этилишича, бу шохобчалардаги банкомат, кондиционер ва бошқа техник воситаларнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази эса мамлакатда аномал совуқ ҳафта охиригача давом этишини маълум қилганди.
LiveБарчаси