Ангренда ўқитувчилар кечаси кўмир ташигани айтилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 39-сонли мактабда ўқитувчилар ярим кечаси кўмир ташигани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур таълим муассасасига жорий йилнинг ноябрь ойида Президентнинг 57-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача ва умумтаълим ташкилотларини куз-қиш мавсумига ҳозирлаш, хусусан кўмир ёқилғисини етказиб бериш ишлари амалга оширилган.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, мактабга шу йилнинг 11 ноябрида тунда кўмир ёқилғиси келиб тушган. Мактаб маъмурияти, ходимлар ва мактаб атрофидаги аҳоли ёрдамида шу куннинг ўзида, уларнинг ўз ташаббуси билан ёғин-сочинга қолдирмай кўмирни махсус қурилган омборга киритиб олишган.

Хабардаги видеони муассаса раҳбарияти, миннатдорлик сифатида суратга олиб мактабнинг Telegram гуруҳига ташлаган.

“Бу видеодан эса бир ой ўтиб, баъзи ғараз ниятли шахслар буткул бошқа мақсадда фойдаланган. Мазкур таълим муассасасида ҳеч қандай мажбурий меҳнат содир этилмаган”, дейилади вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг