Ангренда қалбаки пулларни тайёрлаб сотаётганлар ушланди
Жамият
−
05 Февраль 2023 9521 1 дақиқа
Тошкент вилоятида қалбаки купюраларни тайёрлаб ярим баҳосида сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, бир нафар фуқаро 1 ярим миллион сўм қалбаки пулларни 400 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирувлар давомида, бир бирига уланиб кетган мазкур “жиноят занжири” узилиб, ишга алоқадор бўлган яна 4 нафар шахслар процессуал тартибда ушланган.

Улардан яна қиймати 1 ярим миллион сўмга тенг бўлган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар ва рангли принтер далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган. Аниқланишича, ушбу шахслар томонидан аввалроқ ҳам 5 миллион сўмга тенг бўлган қалбаки пул купюралари чоп этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь