Англияда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари тақдирланди

Спорт

image

“Манчестер Сити” аъзоси Эрлинг Холанд Англияда йилнинг энг яхши футболчиси, “Арсенал” юлдузи Букайо Сака эса энг яхши ёш футболчи деб эътироф этилди. Бу ҳақда Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (АПФА) ўз саҳифасида маълум қилди.

Шунингдек, ассоциация ўтган йилги мавсумнинг энг яхши 11 нафар футболчисини танлаб олди. Чемпионлик учун охиригача курашган “Арсенал” ва “Манчестер Сити” футболчилари энг кўп ўринларни банд этди – мос равишда 4 ва 5 нафар.

Энг яхши жамоа таркиби қуйидагича: Рамсдейл – Трипер, Стоунз, Диас, Салиба – де Брюйне, Родри, Эдегор – Сака, Ҳоланд, Кейн.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг