Англия ва Эронга плей-оффга чиқиш учун қандай натижа керак?

Спорт

image

Қатарда ўтказилаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида “А” ва “B” гуруҳларида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, плей-оффга чиқиш учун ҳатто математик имкониятларини ҳам йўқотган жамоа аниқ бўлди.

“А” гуруҳи

Қатар мусобақада плей-оффга чиқиш учун барча имкониятларини бой берган биринчи жамоага айланди. Жаҳон чемпионати мезбонлари икки учрашувда ҳам мағлубиятга учраган бўлсаларда, назарий имкониятларни сақлаб қолишаётган эди. Бироқ Нидерландия ва Сенегал ўйинидаги дуранг Осиё термасини сўнгги имкониятдан маҳрум қилди. Луи ван Гал шогирдлари 1/8 финал йўлланмасини бой бермаслик учун сўнгги турда Қатарга ютқазмасликлари кифоя.

Эквадорда ҳам худди шундай вазифа турибди – жанубий америкаликларни Сенегал билан дуранг ҳам қониқтиради. Африкаликлар Эквадорни мағлуб этишса, плей-оффга чиқишлари ва мағлуб бўлишса, уйларига қайтишлари аниқ. Агар Сенегал рақиб билан очколарни бўлишиб олса, у ҳолда улар назарий имкониятларни сақлаб қолишади, аммо бунинг учун Қатар Нидерландияни мағлуб этишига умид қилишлари керак, лекин бундай ҳолат юз бериши жуда қийин. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Нидерландия ва Эквадор мағлуб бўлмаса кифоя, Сенегал учун эса фақат ғалаба қозониш мақсадга мувофиқдир. Нидерландия гуруҳдан чиқиш учун энг яхши имкониятга эга.

29 ноябрь

20:00. Эквадор – Сенегал;

20:00. Нидерландия – Қатар.

“B” гуруҳи

Гуруҳдаги вазият шундай ривожландики, жамоалар ўзига хос кетма-кетликда жойлашдилар. Инглизлар пешқадам ва плей-оффга чиқиш учун энг яхши имкониятга эга. Саутгейт жамоасига 1/8 финалга чиқиш учун бор йўғи бир очко керак бўляпти. Уэльсни сўнгги турда инглизлар билан фақат ғалаба қаноатлантиради, бошқа ҳар қандай натижа уэльсликларни уйига қайтаради.

АҚШ қийин аҳволда қолди. Улар сўнгги турда Эронни мағлуб этишлари керак, йўқса жамоа мундиал билан хайрлашадди. Ҳатто дуранг натижа америкалик футболчиларни плей-офф йўлланмасидан маҳрум қилади. Англия, Эрон ва Уэльс тўрттадан очко тўплаши ҳам мумкин. Агар шундай ҳолат рўй берса, тўплар нисбатини ҳисобга олиш керак.

29 ноябрь

00:00. Эрон – АҚШ;

00:00. Уэльс – Англия.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар2022

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made