Англия Панамани мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди

Спорт

image

Бугун, 28 июнь куни Англия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи ва сўнгги турида Панамани 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада инглизлар гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди.

АҚШнинг Нью-Жерси штати, Шарқий Резерфорд шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Англиянинг ғалаба голларига Жуд Беллингем 62-дақиқада ва Ҳарри Кейн 67-дақиқада муаллифлик қилди.

Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Ҳарри Кейннинг голи Жаҳон чемпионатларидаги 11-гол бўлди. Шу тариқа у Англия терма жамоаси тарихида мундиалларда энг кўп гол урган футболчига айланди. 

Аввалги рекорд 10 та гол билан Гари Линекерга тегишли эди. Ушбу ғалаба орқали Англия “Л” гуруҳида 7 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди. Жамоанинг 1/16 финалдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Панама эса учала учрашувда ҳам мағлуб бўлиб, очкосиз ҳолда гуруҳдаги иштирокини тўртинчи ўрин билан якунлади. Ушбу гуруҳда Хорватия терма жамоаси 3-турдаги Ганани 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқди. Эндиликда улар 1/16 босқичда Португалия ёки Колумбияга қарши майдонга тушади. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг