Андреас Кристенсенга кимлар даъвогарлик қилмоқда?

Спорт

image

“Челси” ҳимоячиси Андреас Кристенсен мавсум якунлангач, клубни тарк этиши мумкин. “Аристократлар” унинг хизматларига катта қизиқиш билдираётганига қарамай, у лондонликлар сафидаги келажаги ҳақида ҳали бир қарорга келмаган, деб хабар беради “Mundo Deportivo”.

Даниялик футболчига "Бавария" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда, "Челси" ҳам унга янги  шартларлар билан шартнома таклиф қилди. Бироқ футболчи шартнома шартларига розилик билдирганича йўқ.

"Барса"нинг Кристенсенни қўлга киритиш умидига уларнинг Эрлинг Холандга бўлган қизиқиши тўсқинлик қилиши мумкин, чунки  Холанднинг трансфери ва иш ҳақи бюджетнинг катта қисмини олиб қўяди.

Маълумот ўрнида, даниялик футболчи жорий мавсум АПЛда 13 та баҳсда майдонга тушган. Унинг бозор баҳоси 35 миллион евролиги айтилмоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг