Андижондаги бинонинг қурилиши тугамасдан деворлари бузилиб кетди (видео)
Жамият
−
13 Февраль 2023
17272Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида қурилиши якунланмаган бино бузилиб кетгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, объектнинг қурилиш ишлари 2022 йил март ойида бошланган. Назорат тадбирлари давомида фуқаро И.Усмонов тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларисиз, инспекцияни хабардор қилмасдан, объектда қўшимча 2 қават (4-5 қават) қўшиб, қурилиш ишларини амалга оширган.
Ҳолат бўйича фуқаро И.Усмоновга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан маъмурий чора қўлланилган.
Қурилиш ишлари давомида ишчилар томонидан темир-бетон плиталар устига меъёрдан ортиқ қурилиш материаллари юклангани ҳамда юкларни автокранда тушириш жараёнида динамик қўйиш ҳосил бўлиши сабаб бино деворлари бузилган.
Инспекция объектнинг 4 ва 5-қаватларини фуқаро И.Усмонов томонидан техник хавфсизлик талабларига қатъий риоя этган ҳолда бузиб (демонтаж) олиши кераклиги тушунтирилган, бинонинг 5-қавати демонтаж қилинган.
“Ҳозирда И.Усмоновнинг молиявий муаммолари сабаб бинонинг 4-қаватини бузиш ва қурилиш ишларини давом эттириш вақтинча тўхтатилган. Объектнинг демонтаж ишларини бажариш ва қурилишни давом эттириш инспекция томонидан назоратга олинган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси