Андижонда йўлни тўсиб қўйган аёллар қамалди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йил, 31 июль куни ижтимоий тармоқларда “Aндижонда ҳоким қабулига киритилмаган аёллар йўлни тўсиб қўйди” сарлавҳаси остида видеотасвирлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Aндижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан аниқланишича, бир гуруҳ фуқаролар шаҳарнинг Навоий шоҳкўчасида жойлашган вилоят ҳокимлигига қабул куни, деб келишган. Мутасаддилар йиғилган фуқароларга қабул жараёнига ўзгартириш киритилгани ва бу ҳақда 29 июль куни расмий саҳифада эълон қилинганини айтган. Аммо улар бундан бехабар бўлган ва мутахассислар томонидан тегишли тартибда тушунчалар берилишига қарамасдан, аёллар намойишлар ўтказган.

Ҳолат юзасидан Aндижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлар олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар шаҳар судига юборилди. Очиқ судда 17 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик), 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 201-моддаси (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, жавобгарликка тортилди.

Хусусан, 11 нафар фуқарога нисбатан 8 суткадан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси, 6 нафарига нисбатан 1 миллион 715 минг сўмдан жарима жазоси белгиланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

573

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг