Андижонда уюшган жиноий гуруҳ ИИБ ходимларини тошбўрон қилгани айтилди
3-саҳифа
−
01 Февраль 2022
19908Бугун, 1 февраль куни ижтимоий тармоқларда Ички ишлар бошқармаси ходимлари маҳалланинг уюшган жиноий тўдага айланган фуқаролари томонидан тошбўрон қилингани акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда воқеа Андижон вилояти Балиқчи тумани Алам маҳалласида содир бўлгани баён этилган. Ҳолат юзасидан Андижон ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, Балиқчи тумани “Аълам” МФЙда яшовчи А.Б. туман “Сувоқава” ташкилотига тегишли бўлган сув қазиб чиқариш иншооти ва ҳудудини ўзининг томорқасига ноқонуний қўшиб олган ва етмаганига девор билан ўраб олган. Натижада агар сув иншооти носоз ҳолга келса, таъмирлаш учун келган фуқароларни бу ҳудудга ўтишга тўсқинлик қилаётгани учун маҳалла аҳолиси билан ушбу оила ўртасида низо юзага келган.
Мазкур масала, Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан тумани судида ўтган ўтган йилнинг 28 май куни кўриб чиқилиб, маҳалла аҳолиси фойдасига ҳал этилган. Ушбу ноқонуний қурилган бинони бузиш учун суд томонидан муддат белгиланган.
МИБ ҳамда туман мутасадди раҳбарлари томонидан ушбу қарорга асосан А.Б.га ноқонуний қурилишни бузиш кераклиги тушунтирилган бўлса-да, у томонидан бунга қаршилик қилиниб, девор бузилмаган.
2022 йилнинг 28 январь куни Мажбурий ижро бюроси ходимлари суд қарорига асосан А.Б.нинг хонадонига сув қудуғи ҳудудидаги ноқонуний қурилган деворни бузиш учун ижрога борган вақтида А.Б. ва унинг бирга яшовчи ўғли Р.Ш. келини Й.Г. билан маҳалла аҳолиси ўртасида низо келиб чиқиб, оқибатда маҳаллада яшовчи бир неча фуқаро томонидан А.Б.нинг деворига тош отилган ва бу ҳолат дарҳол ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
Хабарга кўра, отилган тошлар у ерда бўлган ИИБ ёки бошқа мутасадди ташкилот ходимларга ёхуд фуқароларга қаратилмаган ва уларга тегмаган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланган тақдирда, уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь