Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
19 декабр 2022 9016 1 дақиқа
Андижонда 10 га яқин машиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса бугун, 19 декабрь куни Андижон вилояти Асака тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлнинг 420 километрида содир бўлган. Унда 8 та автомобиль тўқнашуви қайд этилган. ЙТҲга қуюқ туман тушиши ҳамда йўл музлагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган. Бироқ, автотранспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда Асака тумани йўл харакати хавфсизлиги гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август