Андижонда ўгай она қизининг бармоқларини синдириб, баданига пичоқ тиқди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ўгай она вояга етмаган қизининг бармоқларини синдириб, баданига пичоқ ва қайчиларни тиқиб, калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 май куни Олтинкўл тумани “Ганжиравон” МФЙда яшовчи 2011 йилда туғилган, вояга етмаган И.Ҳ.га ўгай онаси Х.М. тан жароҳати етказган. 

Шундан сўнг, қиз бобоси Х.И. ҳамда бувиси И.С.лар истиқомат қилаётган уйга қочиб келган. Уларга бўлган воқеани айтиб берган ва шу маҳалладаги уйда яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси), Қ.А. ҳамда бувиси Қ.З.ларнинг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишларини илтимос қилган. 

Мазкур хонадонга борганда қизнинг холаси Р.З. жияни Ҳ.И.га нисбатан етказилган тан жароҳатларини тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Кеча, 27 май куни эса вояга етмаган Х.И.даги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

750

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг