Андижонда туман МТБ ўзини осган тадбиркорнинг ҳақини еганми? Вазирлик муносабат билдирди
Жамият
−
28 Июль 2022
20796Аввалроқ Андижон вилоятининг Бўстон туманида тадбиркор ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг синглиси мурожаат билан чиқиб, туман Мактабгача таълим бошқамаси акасининг корхонаси кўрсатган хизмат ҳақини тўламаганини айтганди. Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, фуқаро Н.С ўз жонига қасд қилган акаси Н.С. озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берган Бўстон тумани Мактабгача таълим бўлими раҳбар ва мутасадди ходимлари фаолиятидан норози бўлиб видеомурожаат орқали шикоят қилган. Мазкур ҳолат Мактабгача таълим вазирлигининг тегишли мутахассислари томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, туман Мактабгача таълим бўлими ҳамда “Бўз Иқбол чорваси” МЧЖ ўртасида 925,6 миллион сўмга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган ва бўлим томонидан МЧЖ ҳисобига келишилган сумма ўтказиб берилганлиги маълум бўлган.
Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган маълумотлар, Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг жорий йилнинг 22 июлдаги хати билан Бўстон туман прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш ва суриштирув ишларини олиб бориш мақсадида ҳамда мурожаатчининг яшаш манзилига юборилган.
“Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, тузилган шартномаларни қонунийлиги ва таъминотчи корхона билан мактабгача таълим бўлими ўртасидаги тўлов муносабатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.
Аммо, ўрганиш ва тергов жараёнлари тугатилмасидан марҳумнинг қариндошлари томонидан турли видео мурожаатлар тарқалмоқда.
Ҳурматли журналист ва блогерлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмагунига қадар хулоса чиқармайлик, далилларга асосланган маълумотларни оммага тарқатиш масаласида эҳтиёт бўлайлик”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 июнь куни “Бўз Иқбол чорваси” МЧЖ раҳбари Н.С. Бўстон туманидаги “Буюк турон чорваси” фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, вафот этган.
Шунингдек, марҳум раҳбарлик қилган “Бўз Иқбол чорваси” МЧЖ томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг пуллари тўлаб берилмагани ҳақидаги мурожаати Бўстон туман прокуратураси томонидан мутахассислар иштирокида кўриб чиқилаётгани айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь