Андижонда туман қурилиш бўлими ходими пора билан қўлга тушди

Жамият

image

Андижон вилояти Булоқбоши туман қурилиш бўлими мутахассиси фирибгарлик устида ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши туман қурилиш бўлими мутахассиси З.У. фуқаро Т.С. га савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун ажратилган 8 сотих ер майдонининг 6 сотихини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали турар жой тоифасига ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг