Андижонда трансформатор ёниши оқибатида 380 га яқин аҳоли электрсиз қолди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги трансформатор пунктида ёнғин келиб чиққани тўғрисида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат кеча, 25 декабрь куни Андижон шаҳар 2-кичик даҳада жойлашган 155-сонли трансформатор пунктида содир бўлган. Носоз трансформатор заҳирадаги трансформаторга алмаштирилаётганда унда қисқа туташув юз берган. 

Бунинг оқибатида 6 та кўп қаватли уйда яшовчи 380 га яқин аҳоли электр таъминотидан узилган. Ҳозирда тезкор чиқиш бригадаси томонидан аниқланган камчиликлар бартараф қилинмоқда.

“Тез фурсат ичида ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларининг электр таъминоти тўлиқ тикланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг