Андижонда товламачилик қилган шахс гиёҳванд модда билан ушланди (видео)

Crime

image

Андижон шаҳрида фуқародан сотилган телефон учун келишувдан ташқари қўшимча пул талаб қилган шахснинг автомобилидан гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Аниқланишича, Андижон шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс 1987 йилда туғилган танишига iPhone 15 Pro телефонини 650 АҚШ долларига сотган. Харидор келишилган маблағни тўлиқ тўлаганига қарамай, сотувчи ундан яна қўшимча равишда 500 АҚШ доллари талаб қилган.

У турли баҳоналар билан босим ўтказиб, қўрқитиш орқали пул ундиришга уринган. Андижон шаҳридаги “Ўрикзор” маҳалласи ҳудудида 500 долларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, гумонланувчи бошқарувидаги Nexia-2 автомобили холислар иштирокида кўздан кечирилганида, салон қисмидан икки бўлак жигарранг тусли, ўткир ҳидли модда топилган. Мазкур модда белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг Товламачилик ҳамда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида жами 1000 дона тропикамид ва 14 дона регапен препарати мусодара қилинган эди. Шунингдек, уларинг ноқонуний муомалага чиқарилишининг олди олиниб, жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends