Андижонда Spark билан тўқнашган Cobalt ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 23 октябрь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида Spark билан тўқнашган Cobalt ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси соат 17:30 ларда Шаҳрихон тумани “Қўрғонча” МФЙ ҳудудидан ўтган, А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 402 км.да юз берган. Spark ва Cobalt бир-бири билан тўқнашган. Сўнг Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ҳамда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Cobalt русумли автомобилига бориб урилган.

Оқибатда келиб урилган Cobalt русумли автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиб, автомашинада ёнғин келиб чиққан. 

ЙТҲ оқибатида келиб урилган Cobalt русумли автомобиль йўловчиси турли даражада тан жароҳатлари олиб, туман ШТТЁБга юборилган.

Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг