Андижонда собиқ прокурор судьяга $100 минг пора берганда ушлангани айтилмоқда
Жамият
−
21 Сентябрь 2022
18220Ижтимоий тармоқларда собиқ прокурор С.А. Андижон шаҳри прокурори Қ.А. нинг жиноий иши бўйича судьяга 100 000 доллар пора бераётганда ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Судьялар олий кенгаши мазкур хабарларга муносабат билдириб, уни рад этди.
Аниқланишича, хабарда қайд этилган С. А. қарийиб бир ой муқаддам бошқа ҳудуд ва умуман бошқа ҳолатда фирибгарлик жинояти устида қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ушбу ҳолатнинг шу кунларда Фарғона вилоят судида мазмунан кўриб чиқилаётган Андижон шаҳрининг собиқ мансабдор шахслари ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича судланувчилар ҳамда (иш бўйича раислик этувчи) судьяга бирон-бир боғлиқлиги йўқ”, дейилади кенгаш баёнотида.
Аввалроқ Фарғона вилоят судида Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими, прокурори ва вилоят ва шаҳар даражасидаги турли вазирлик идораларнинг масъул лавозимларини эгаллаган шахсларга нисбатан суд жараёни бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси