Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчиси ўз жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Марҳамат туман ҳокимининг собиқ ёрдамчиси яшаш уйидаги молхонасига ўзини осиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 апрель куни соат 16:15 ларда 37 ёшли Марҳамат тумани "Полвонтош" МФЙнинг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Ф.М. ўзининг яшаш хонадонидаги молхонанинг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, унга ўзини-ўзи осиб вафот этган. 

Ушбу ҳолат юзасидан давом этаётган терговга қадар текширув давомида Ф.М.га нисбатан бирон шахс томонидан муттасил равишда тазйиқ ўтказиш, ҳақорат қилиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги маълум бўлган. 

Суд-тиббий экспертизасининг жорий йилнинг 5 майдаги 171-сонли хулосасида Ф.М.нинг ўлимига бўйин соҳаси аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия, бўйин соҳасидаги кенг, очиқ странгуляцион эгат мавжудлиги, бўйин юмшоқ тўқималарига қон қуйилиши, ўпкани вицерал плевра варақлари ва юракни эпикард остига қон қуйилишлари, ўткир ҳолда юрак қон томир ҳамда нафас етишмовчилиги сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом эттирилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча равишда ахборот тақдим этилиши таъминланади.

Маълумот ўрнида, Ф.М. жорий йилнинг 11 январидан 1 апрелига қадар "Полвонтош" МФЙнинг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг