Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчиси ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилди

3-саҳифа

image

Хабарингиз бор, Андижон вилояти Марҳамат туман ҳокимининг собиқ ёрдамчиси яшаш уйидаги молхонасига ўзини осиб, вафот этганди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси қўшимча маълумот берди. 

“Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, собиқ ҳоким ёрдамчиси Ф.А.нинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жарохатлар аниқланмаган.  

Ўтказилган текширув натижасида фуқаро Ф.А. нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолатида ўзга шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 апрель куни соат 16:15 ларда 37 ёшли Марҳамат тумани "Полвонтош" МФЙнинг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Ф.М. ўзининг яшаш хонадонидаги молхонанинг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, унга ўзини-ўзи осиб вафот этган. 

Маълумот ўрнида, Ф.М. жорий йилнинг 11 январидан 1 апрелига қадар "Полвонтош" МФЙнинг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг