Андижонда салкам 27 млрд сўмлик криптоактивларни айирбошлаб келган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Пахтаобод туманида умумий қиймати 26 млрд 61 млн сўм бўлган ноқонуний криптоактивларни айирбошлаб келган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 январь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро “Bitget” биржа платформаси орқали криптоактивлар айланиши билан тегишли лицензия ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, ноқонуний равишда шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу фуқаронинг телефони теширилганида, “Bitget” биржа платформаларидаги аккаунтлари орқали 2025 йилнинг сентябрь ойидан 2 декабрь санасига қадар умумий қиймати 26 млрд 61млн сўм миқдоридаги ноқонуний криптоактивларни 3025 та ўтказма орқали қонунга хилоф равишда амалга ошириб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми “а” банди (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Балиқчи туманида пора эвазига ўзгаларни ишга киритишни ваъда қилган Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон 27 млрд сўм криптоактив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг