Андижонда прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани прокурори ёрдамчиси 1500 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушди. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади.

Қайд этилишича, Қўрғонтепа тумани прокурори ёрдамчиси бир аёлга нисбатан  фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3000 АҚШ доллари сўраган.

Талаб қилинган пулдан тенг ярмини олиб, қолган 1500 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур холат юзасидан юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

809

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг