Андижонда прокуратура ходими пора билан ушланган. Бироқ $30 минг билан эмас
Жамият
−
13 Ноябрь 2021 20802 1 дақиқа
Андижон вилояти прокуратураси ходими 30 минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Бош прокуратураси вилоят прокуратурасидаги коррупцион ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, кеча, 12 ноябрь куни тахминан соат 23:00 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти прокуратураси ходими пора олган вақтида ушланган. Бироқ ходим дастлаб айтилганидек 30 минг доллар эмас, 15 000 АКШ доллари билан ушланган.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
Барчаси