Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
15:24 830 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu юк машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 12:00 ларда А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг Хўжаобод тумани “Бобур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 361-километрида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2006 йилда туғилган З.О. Labo русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган ва ҳаракатни давом эттирган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu русумли автомашина билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Дастлабки ўрганишларда ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани, шунингдек, автомашина тегишли ҳужжатларсиз бошқарилгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир катта тезликда йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси