Андижонда ота вояга етмаган қизини зўрлаб келган. ИИБ текширув бошлади
Local
−
19 January 2021 104893 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келинаётганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳолат юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, видеоёзувдаги қиз ҳолат бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қанака чора кўрилмаётганлиги ҳақидаги важларига аниқлик киритиш мақсадида Хўжаобод тумани прокуратураси томонидан тегишли идоралар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган.
Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August